ФВВ Ботаника боғида юз берган ёнғин бўйича маълумот берди
16 май куни соат 11.55да Тошкентнинг Юнусобод туманида жойлашган Ботаника боғининг орқа томонида, очиқ майдонда қуриган хас-хашак ва буталган шох-шаббаларда ёнғин содир бўлган, дея хабар қилди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.
«Ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ёнғин-қутқарув гуруҳи воқеа жойига етиб борган. Қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида ёнғин ўз вақтида ўраб олиниб, боғ ҳудудига ўтишининг олди олинди», дейилади хабарда.
Ёнғиндан жабрланганлар йўқ. Боғнинг ўрмон фондига зарар етмаган.
Ёнғин сабаби текширилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг