Футбол бўйича Испания чемпионати ҳам коронавирус туфайли тўхтатилиши мумкин
Испания профессионал футболчилар ассоциацияси мамлакат чемпионатини тўхтатишни талаб қилди. Бу ҳақда УзРепорт.уз хабар берди.
Аввалроқ, коронавирус инфекциясини тарқалишини олдини олиш мақсадида барча ўйинлар мухлисларсиз ўтказилиши бўйича қарор қабул қилинганди.
Касаба уюшмаси барча ўйинларни қолдиришни сўрамоқда.
“Биз вазиятдан келиб чиқиб футболчиларнинг соғлиғидан хавотирга тушган ҳолда шундай талаб қўйяпмиз“, — дейилади касаба уюшмаси баёнотида.
Чемпионатни тўхтатиш бўйича талабнома Испания футбол федерациясига юборилган.
Аввалроқ, коронавирус туфайли Италия А серияси ўйинлари номаълум муддатга тўхтатилганди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг