Фурқат Сидиков АҚШнинг мамлакатимиздаги элчиси Жонатан Хеникни қабул қилди

20:54 18 Январь 2023 Сиёсат
1427 0

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати

2023 йил 18 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фурқат Сидиков Америка Қўшма Штатларининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Жонатан Девид Хеникни қабул қилди.

Учрашувда томонларни қизиқтирган соҳаларда кўп қиррали Ўзбекистон-Америка стратегик шериклигининг айрим масалалари муҳокама қилинди.

Иқтисодий дипломатияни «B2G» шаклида жадаллаштириш имкониятларига алоҳида эътибор қаратилди.

Турли даражадаги режалаштирилган тадбирлар ва ташрифлар жадвали, уларнинг ташкилий ва мазмуний жиҳатлари кўриб чиқилди.

Элчи Америка томонининг Ўзбекистонга ислоҳотлар дастурини амалга оширишда, шу жумладан USAID доирасида ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер