Фуқаронинг кексалигидан фойдаланиб банк картаси маълумотларини қўлга киритган фирибгар қўлга олинди
Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида яшовчи 69 ёшли С.Г. мурожаат қилиб, ўзига тегишли бўлган банк картасидан 9.000.000 сўм пулларини “номаълум шахс” томонидан ечиб олганлигини маълум қилган.
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир туманида яшовчи 29 ёшли А.Ж. содир этганлиги аниқланган.
Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган А.Ж., фуқаро С.Г.ни Нукус шаҳридаги деҳқон бозорида жойлашган банкоматдан пул ечмоқчи бўлганида унга ёрдам қилиб юборишини билдириб банк картаси бошқарувини ўзининг телефон рақамига улаб олиш йўли билан амалга оширганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, А.Ж.нинг содир этилиб фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлиги юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг