Фуқароларимиз Исроилда иш билан таъминланади
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигида Ўзбекистонда бўлиб турган Исроил давлатининг ваколатли органлари вакилларидан иборат делегация аъзолари билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Исроил давлати Ҳукумати ўртасида Исроил давлатининг меҳнат бозоридаги махсус секторларда ўзбекистонлик ишчиларни вақтинчалик иш билан таъминлаш тўғрисидаги Битим” ва баённома лойиҳалари кўриб чиқилиб, фуқароларимизни ушбу давлатда иш билан таъминлаш бўйича музокаралар ўтказилди.
Музокараларда икки томон вакиллари мазкур Битим лойиҳасини жорий йилнинг апрель-май ойларида имзолашга келишиб олди. Шунингдек, олиб борилган музокаралар тўғрисида учрашув баённомаси имзоланди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг