Фуқароларимиз эртага эмас, бугундан бахтли яшаши лозим
Ҳасан ПАЙДОЕВ - “Халқ сўзи”
Маҳаллалар обод, оилалар бахтли, аҳоли турмуши фаровон бўлса, бу — юртимиз ютуғи. Кейинги йилларда давлатимиз раҳбари бошчилигида барча, кенг жамоатчилик вакиллари бир ёқадан бош чиқариб ана шундай эзгу мақсадлар сари дадил қадам ташланмоқда. Ҳар бир қадам ўз натижасини кўрсатаётгани эса инкор қилиб бўлмайдиган ҳақиқат.
Биргина Қўқон шаҳар прокуратураси томонидан олиб борилаётган ишлар, ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли муаммоларини ҳал этишга қаратилган чора-тадбирлар бу борада муҳим ўрин тутяпти.
Қўқон шаҳар прокурори раҳбарлигидаги 2-сектор ҳудудида жами 16 та маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд бўлиб, уларда бугунги кунда 54532 нафар аҳоли истиқомат қилиб келади.

“Темир дафтар” бўйича пандемияда шароитида ўтказилган хатловлар натижасида маҳаллалардаги мавжуд 1538 та эҳтиёжманд оилалардаги фуқаролар “темир дафтар”га киритилган эди. Мазкур оилалардаги ишсиз бўлган меҳнатга лаёқатли 1408 нафар фуқароларни ишга жойлаштириш орқали “темир дафтар”дан чиқариш режалаштирилган.
Бугунги кунга қадар 1408 та оилаларнинг аъзолари бандлигини таъминлаш орқали ҳамда даромад манбаи яратилганлиги сабабли, Халқ депутатлари Қўқон шаҳар Кенгашининг қарори ва фуқароларнинг шахсий мурожаатларига асосан “темир дафтар”дан чиқарилиб, “темир дафтар”да 130 та оила қолган.
Мазкур дафтарда қолаётган оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва албатта бандлигини таъминлаш орқали дафтардан чиқариш чоралари кўрилади. “Темир дафтар”да қолган 130 та ногиронлиги бўлган, боқувчисини йўқотган ва якка ёлғиз бўлган оилар доимий равишда “Саховат ва кўмак” жамғармасида мавжуд бўлган пул маблағлари ҳисобидан ушбу оилаларга кўмак бериб борилади ва тегишли тартибда дафтардан чиқариш чоралари кўрилади. “Ёшлар дафтари” ва “аёллар дафтари”ни шакллантириш бўйича ҳам хатлов ўтказилган бўлиб, натижасига кўра зарур чоралар кўриляпти.
Сектор ҳудудида “аёллар дафтари”нинг биринчи босқичида дафтарга киритилган 870 нафар хотин-қизлардан 156 нафарининг бандлиги таъминланди. Улардан 22 нафари иқтисодиётнинг турли соҳаларига ишга жойлаштирилиб, 89 нафарига сертификат асосида имтиёзли кредитлар ажратилиб, тадбиркорлик фаолияти йўлга қўйилиши орқали бандлиги таъминланди, 45 нафарининг касб-хунарга ўқитиш орқали бандлиги таъминланди. Боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд аёлларнинг 62 нафарига жами 60,76 млн. сўмлик моддий ёрдамлар кўрсатилди.

Сектор ҳудудида истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларнинг 19 нафарини яшаш хонадони таъмирлаб берилди. Қарамоғида бир ва ундан ортиқ ногиронлиги бўлган болалари мавжуд ёлғиз аёлларнинг 23 нафарига 9,6 млн. сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдамлар ажратилди.
Кўрсатилган амалий ёрдамлар натижасида “аёллар дафтари”га киритилган аёллардан 870 нафари белгиланган тартиб асосида “аёллар дафтари”дан чиқарилди. Ҳозирги кунда “аёллар дафтари”нинг 2-босқичи шакллантирилган бўлиб, унга 632 нафар аёллар киритилган. Шу йил 14 сентябрь 564 нафар аёл кўрсатилган ёрдамлар асосида дафтардан чиқарилган.
Шу билан бирга, сектор ҳудудидаги “ёшлар дафтари”га киритилган 1037 нафар ишсиз ёшлар мавжуд бўлиб, ҳозирги кунда уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда бошқа ёрдамлар кўрсатиш натижасида 905 нафар ёшлар мазкур дафтардан чиқарилди.
Хусусан, 630 нафар ёшларнинг бандлигини таъминлаш орқали, 143 нафарига имтёзли кредит олиб бериш орқали, 32 нафар ёшлар субсидия тақдим этиш орқали, 100 нафар ёшлар уста-ҳунармандга бириктириш орқали “ёшлар дафтари”дан чиқарилди.
Сектор ҳудудидаги МФЙларда яшовчи 416 нафар ногиронлиги бор фуқаронинг барчасига тиббий ёрдам кўрсатилди, 8 та ногиронлик аравачаси, 256 нафар беморга бепул дори-дармон воситалари, 25 нафар беморга даволаш ва профилактика масканларига бепул йўлланмалар ҳамда 3 нафар фуқарога ортопедия ва эшитиш мосламалари берилди.
Шунингдек, Президентимизнинг “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирларга оид қарорига асосан, 2-сектор ҳудудида жойлашган Шикорбеги маҳалласида “Обод маҳалла” дастури доирасида бир қатор ишларни амалга ошириш белгиланган.

Дастур доирасида ушбу маҳалланинг ички йўлларини таъмирлаш, ичимлик суви ва юқори кучланишли электр тармоғи тортиш, кўча чироқларини ўрнатиш ишлари иккита ижтимоий соҳа объектини таъмирлаш каби бир қатор ишлар режалаштирилган.
Ҳозирда 700 метр оқова сув тармоғи тортиш ишлари олиб борилмоқда. Бугунги кунга қадар “Шикорбеги” МФЙда ичимлик суви тортиш ишлари тўлиқ якунланиб, марказий оқова тармоғи билан улаш тадбирлари охирига етказиляпти.
Шунингдек, ҳашар йўли билан Муқимий шаҳарчасидаги қаровсиз қолган стадион таъмирланиб, чим ётқизиш, шу каби, бир неча йиллардан бери ишламаётган дренаж 20 млн. сўмлик ҳомийлик маблағлари ҳисобига ишга туширилиб, ушбу сувни мавзедаги кўп қаватли уйлар орасида жойлашган гулзорларга етказиш мақсадида 130 та кичик лотоклар олиб келиб ўрнатиш тадбирлари ҳам жадаллик касб этган.
Ички йўлларни асфальт қилиш ишларида 18 млн. сўмлик шағал ётқизиш ишларини ҳашар йўли билан амалга ошириб, тежаб қолинган маблағлар ҳисобидан массивдаги кўп қаватли уйлар олд йўлаклари тўлиқ таъмирланди. Бундан ташқари, ҳашар йўли билан янги оқава сув тармоғини 24 та нуқтадан кўп қаватли уйларнинг ички тизимига улаш ишлари амалга оширилиб, 25 млн. сўмлик ишлар бажарилди. Шикорбеги МФЙда электр, газ, кўча чироқлари ўрнатиш, дарахт экиш, якка тартибдаги уйларни таъмирлаш ишлари тўлиқ, ичимлик ва оқава сув тармоғи тортиш ишлари қисман якунланган.

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Маҳалланинг 2,3 км. узунликдаги ички кўчалари асфальтланди. Янги тортилган оқова сув тармоғига аҳоли хонадонларини улаш ишлари ҳам авжида.
Буларнинг ҳаммаси аҳоли турмуши фаровонлигини таъминлаш, маҳаллалар ободлигида муҳим аҳамият касб этмоқда. Зотан, фуқароларимиз эртага эмас, бугун бахтли яшаши ва ислоҳотларни, ўзгаришларни сезиши лозим.
“Халқ сўзи”
Ҳасан ПАЙДОЕВ олган суратлар.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг