Фуқаролар мурожаатлари – амалий ечимлар марказида
Қашқадарё вилоятида Олий Мажлис Сенатига фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларни жойида ўрганиш, уларни тезкор ва самарали ҳал этиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор Зумрад Бекатова ҳамда халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгаши раиси Исмигул Хушмуродова бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Миришкор, Деҳқонобод ва бошқа туманларда фуқаролар билан очиқ мулоқотлар, тарғибот тадбирлари ҳамда амалий ўрганишлар ташкил этилди.
Ушбу тадбирлар давомида тадбиркорликни ривожлантириш, ижтимоий-иқтисодий инфратузилмани яхшилаш, тиббиёт муассасаларини таъмирлаш ва реконструкция қилиш, шунингдек, ҳуқуқий масалалар бўйича фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатлар атрофлича кўриб чиқилди. Мурожаатларнинг асосий қисми жойида ҳал этилди, қолганлари бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди.
Жумладан, Касби туманида тиббиёт бирлашмасига қарашли оилавий шифокорлик пункти биносини мукаммал таъмирлаш учун 2 млрд 200 млн сўм маблағ ажратилгани маълум қилинди. Шунингдек, Деҳқонобод тумани «Оқработ» маҳалласидаги мурожаат жойига чиқиб ўрганилиб, масала якуний тасдиқлаш босқичига етказилди. Косон тумани фуқароси Рўзимурод Облоевнинг мурожаати юзасидан эса ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, амалий ёрдам кўрсатилди.
Шу билан бирга, такрорий мурожаатлар алоҳида таҳлил қилиниб, уларнинг келиб чиқиш сабаблари чуқур ўрганилди ҳамда бартараф этиш бўйича аниқ механизмлар ишлаб чиқилди. Фуқаролар мурожаатлари билан ишлашда шаффофлик, тезкорлик ва очиқлик тамойилларига қатъий риоя этилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Умумий мукофот жамғармаси 700 минг евро бўлган шахмат турнири якунланди
- Ўзбекистонда стейблкоинлардан тўлов воситаси сифатида фойдаланиш мумкин бўлади
- Шавкат Мирзиёев маданият ва туризм соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва янги лойиҳалар тақдимоти билан танишди
- Президент уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- Эрон мамлакат раҳбариятининг ўлдирилиши учун АҚШ ва Исроилни жавобгарликка тортмоқчи
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг