Фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилиб судларга 44 та даъво аризаси киритилди — Омбудсман 

11:55 15 Февраль 2022 Жамият
935 0

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида дастлаб Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг 2021 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи кўриб чиқилди.

Мажлисда кун тартибидаги масала юзасидан Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Ф.Эшматова ҳисобот беряпти.

Қайд этилганидек, 2021 йилда Президентимиз бошчилигида мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфатларини таъминлаш, ушбу соҳанинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, инсон қадрини улуғлаш, ҳар бир юртдошимизнинг бугунги яшаётган ҳаётидан рози бўлишига эришишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилди.

Омбудсман парламент назорати субъекти сифатида 11257 та мурожаатни ўз иш юритувига олиб, уларнинг 2517 таси ёки 23 фоизи ижобий ҳал этилди. 

2021 йилда Омбудсман томонидан давлат органлари ва идораларига фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш юзасидан 36 та хулоса, 14 та тақдимнома ҳамда фуқароларнинг манфаатларини ҳимоя қилиб судларга 44 та даъво аризаси киритилди. 

Умумий ҳисобда Омбудсманнинг 2021 йилда таъсир чораларини қўллаши натижасида унинг самарадорлиги 2020 йилга нисбатан 2,4 баробарга ошди.

Ўтган давр мобайнида Омбудсман Котибияти ходимлари 108 маротаба судларда кузатувчи сифатида иштирок этди.

Омбудсман ҳисобот даврида қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектлари томонидан ишлаб чиқилган ва “project.gov.uz” электрон тизимига жойлаштирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ўрганиб чиқиб, 39 та лойиҳанинг 141 та моддасига ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирди. 

Шундан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларнинг 9 таси бўйича билдирилган 50 га яқин таклиф ва мулоҳазалар инобатга олинди.

Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман) Феруза Эшматованинг таъкидлашича, ҳисобот даврида Омбудсман томонидан мониторинг ташрифларини амалга ошириш тизимли равишда йўлга қўйилиб, 177 маротаба ташрифлар амалга оширилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер