Фуқарога амалий ёрдам кўрсатилди

11:33 06 Июль 2022 Жамият
771 0

Шу йил 4 июль куни соат 13:15 ларда «Қамчиқ» махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармасининг навбатчи диспетчерлик хизматига тоғда одам қолиб кетгани ҳақида маълумот келиб тушган.

Шунга кўра, қутқарувчилар айтилган манзилга зудлик билан етиб борган. 

Маълум бўлишича, Андижон вилоятидан келган 3 нафар фуқаро дам олиш мақсадида «Қамчиқ» довонининг «Эртош» қишлоғига бориб баланд тоққа чиқишган ва натижада 1 нафар фуқаро баланд тоғдан тушолмай қолиб кетган.

Қутқарувчилар томонидан олиб борилган қидирув-қутқарув ишлари натижасида фуқаро хавфсиз жойга олиб тушилиб, амалий ёрдам кўрсатилди.

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер