Фуқаро авиацияси соҳасида Франция билан ҳамкорлик
Бугун, 10-октабр куни “Узавиация” агентлиги директори Франция фуқаро авиацияси бош бошқармаси вакиллари билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Франция Республикасига амалга оширган давлат ташрифи давомида эришилган келишувлар доирасида “Узавиация” агентлиги ва Франция фуқаро авиацияси бош бошқармаси ўртасидаги келишувни амалга ошириш Дастури имзоланди.
Шунингдек, икки мамлакат авиация маъмуриятлари ўртасида парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг