Француз компанияси Ўзбекистонда фотоэлектр станцияси қуради
Франциянинг “Total Eren” компанияси Самарқанд вилоятида фотоэлектр станциясини қуради. Бу ҳақда "Дунё" АА хабао берди.
Ўзбекистоннинг Париждаги элчихонасида ташкил қилинган видеоконференцияда ушбу француз компанияси етакчи вице-президенти Фабен Демол билан мазкур лойиҳани бажариш масаласи муҳокама қилинди.
Лойиҳа давлат-хусусий шерикчилик асосида амалга оширилади. Француз томони станция қурилиши учун 150 миллион евро миқдорида сармоя киритади. Қуввати 100 МВт бўлган электр станциясини 2021 йилда фойдаланишга топшириш режалаштириляпти.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг