Франциянинг кадрлар сиёсати ва давлат хизмати тизими ўрганилмоқда

06:11 03 Ноябрь 2022 Сиёсат
741 0

Кеча Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонасида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги делегацияси вакиллари Европада прогнозлаш ва хавфсизлик институти эксперти Жан-Антуан Дюпра билан учрашди.

Мулоқотда давлат хизмати тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, бошқарув кадрларининг малакасини ошириш жараёнлари, маъмурий ислоҳотларнинг ўзига хос жиҳатлари юзасидан Франция тажрибаси ўрганилди.

Шунингдек, Ўзбекистонда давлат фуқаролик хизматини ривожлантиришда Франциялик экспертлар билан ҳамкорлик, давлат хизматчиларининг мамлакатда тажриба орттириши масалалари муҳокама қилинди.

Эслатиб ўтамиз, делегациямиз вакиллари хизмат сафари давомида Франция Республикасида давлат хизмати трансформацияси, марказий ва маҳаллий бошқарув, сиёсий элита ҳамда давлат хизматчиларини тайёрлаш бўйича мактаблар фаолиятини ўрганиши режалаштирилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер