Франциядаги йирик дон омборларидан бирида ёнғин содир бўлди

19:33 10 Август 2023 Дунё
1518 0

Фото: Police municipale et sécurité

Франция жануби-ғарбидаги Ла-Рошел коммунаси портида жойлашган “SICA Atlantique“ дон сақлаш компаниясида катта ёнғин содир бўлди. Ёнғин содир бўлган учта элеваторда бир неча минг тонна буғдой бўлган.

“Тилсиз ёв”ни бартараф этишга дастлаб 96 нафар ўт ўчирувчи жалб қилинган. Кейинчалик яна қўшимча куч жалб этилган. Префектура бош котиби ёнғинни ўчиришга жалб қилинган барча хизматларнинг ҳаракатларини мувофиқлаштириш учун идоравий операцион марказ очган.

Қурбонлар ва жароҳат олганлар ҳақида маълумот йўқ.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер