Францияда смартфон ёрдамида коронавирусни аниқловчи қурилма яратилди

15:25 09 Февраль 2021 Дунё
699 0

Француз олимлари смартфон орқали инсон организмида коронавирус борлигини аниқлашга қодир бўлган қурилмани яратди. Бу ҳақда BFM телеканали хабар бермоқда.

Ушбу қурилма Лилл университети ходимлари томонидан ишлаб чиқилган. Изоҳланишича, қурилма ўзининг ташқи кўриниши билан оддий флеш-дискка ўхшайди. Унинг датчиги коронавирусни ўраб турган оқсилларни сезади.

Жиҳозни ишлатиш учун мобил мосламага улаш лозим. Шундан сўнг, бурундан олинган суюқлик синов чизиғига қўйилади.

Олимларнинг таъкидлашича, натижа 10 дақиқада тайёр бўлади. Қурилма телефон экранида таҳлил маълумотларини намойиш этади. Ишлаб чиқувчиларнинг фикрига кўра, қурилма 90 фоиз ҳолатларда вирусни аниқлай олади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер