Францияда пара ўқ отиш бўйича Жаҳон кубоги давом этмоқда
Фото: Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси
Франциянинг Шатору шаҳрида пара ўқ отиш бўйича Жаҳон кубоги давом этмоқда.
Кеча эркаклар ўртасида 10 метрга пневматик тўппончадан отиш бўйича баҳсларда ҳамюртимиз Сервер Ибрагимов 217.1 очко жамғарган ҳолда 2-ўринни қўлга киритди ва кумуш медалига сазовор бўлди.
Таъкидлаш керакки, бу Сервернинг ушбу мусобақадаги иккинчи медали бўлди. Бундан аввал у 50 метрга тўппончадан отиш баҳсларида бронза медалга сазовор бўлган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг