Францияда коронавирусдан ҳимоя қиладиган ниқоб яратилди
Францияда коронавирусни зарарсизлантирадиган ҳимоя ниқоби яратилди. Бу ҳақда “BioSerenity” компанияси маълум қилди.
Ҳимоя воситасини Лилл университети, Франция соғлиқни сақлаш ва тиббий тадқиқотлар миллий институти ҳамда Миллий илмий тадқиқотлар маркази мутахассислари биргаликда ишлаб чиқдилар.
Маълум қилинишича, ниқоб ҳаводаги вирусларни зарарсизлантиришга ва йўқ қилишга қодир. Ушбу бир марталик ҳимоя воситаси 40 соат вирусдан сақлайди.
Коронавирусдан ҳимояловчи мазкур ниқоблар 1,49 еврога баҳоланди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг