Францияда ҳам коронавируснинг янги штамми аниқланди

16:40 05 Январь 2022 Дунё
1109 0

Иллюстратив фото

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) 2021 йил ноябрь ойидан бери «COVID-19» янги B.1.640.2 штаммини диққат билан кузатиб бормоқда. Бу ҳақда ЖССТ эксперти Абди Маҳмуд маълум қилди.

«Бизда уч турдаги штамм бор: кузатилиши мумкин бўлган, қизиқиш ва ташвиш уйғотувчи. Шундай қилиб, биз ноябрь ойидан бери B.1.640.2 ва унинг иккита кичик вариантини диққат билан кузатиб бормоқдамиз», дейди Абди Маҳмуд.

Экспертнинг сўзларига кўра, ташкилот ушбу штаммнинг ривожланишини, шу жумладан унинг Европанинг бошқа мамлакатларида тарқалиши эҳтимолини кузатишда давом этади.

Аввалроқ Франция жанубида коронавируснинг янги штамми аниқлангани маълум бўлган эди. Қайд этилишича, Камерундан мамлакатга қайтган одамларда янги вариант аниқланган. Мутахассислар вируснинг ушбу вариантининг қўзғатувчиси Африка мамлакатида кенг тарқалганлигини истисно қилмайди. Янги штамм B.1.640.2 деб номланди.

Ўтган йилнинг ноябрь ойида Жанубий Африка Республикасида ҳам коронавируснинг янги штамми аниқланган эди. ЖССТ ушбу мутацияни «Омикрон», дея номлади. Айни пайтда келиб билан ушбу штамм билан зарарланиш ҳолатлари дунёнинг 90 дан ортиқ мамлакатида қайд этилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер