Франция Сенати делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрди
Жорий йилнинг 8 апрель куни Франция Республикаси Сенатининг Ташқи ишлар, мудофаа ва Европа ишлари комиссияси аъзоси Валери Бое бошчилигидаги делегация мамлакатимизга ташриф буюрди.
Ташриф доирасида Франция Сенати делегацияси биринчи «Ўзбекистон – Франция» парламентлараро форумида иштирок этади.
Тошкент халқаро аэропортида меҳмонларни Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси Бахром Абдуллаев кутиб олди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг