Франция миллий фуқаро авиацияси билим юрти мутахассислари иштирокида ўқув курслари ташкил этилди

19:11 21 Февраль 2023 Сиёсат
548 0

Франция Фуқаро авиацияси Бош Бошқармаси ҳамкорлигида Миллий фуқаро авиацияси билим юрти (ENAC) томонидан «Ўзавиация» агентлигида ўқув курслари ўтказилмоқда.

Жорий йилнинг 20–24 - февраль кунлари давомида ташкил этилаётган ушбу ўқув курсларида «Ўзавиация» агентлигининг 12 нафар инспекторлари иштирок этишмоқда.

Ўқув курси Миллий фуқаро авиацияси билим юрти катта ўқитувчиси Пиерре Роселини томонидан «Инспектор текширувларини ўтказиш» («Audit SMS techniques») йўналиши бўйича олиб борилмоқда.

Мазкур ўқув курси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил ноябрь ойида Францияга амалга оширган олий даражадаги ташрифи доирасида имзоланган «Фуқаро авиацияси соҳасида техник ҳамкорлик тўғрисидаги Келишув»га асосан ташкил этилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер