Франция Европа Иттифоқидан чиқишни режалаштирмоқда

18:51 15 Март 2021 Дунё
1388 0

Буюк Британиядан сўнг Франция ҳам Европа Иттифоқини тарк этмоқчи. Бу ҳақда "Le Figaro" журнали хабар бермоқда.

Францияни Европа Иттифоқидан чиқиши ҳақида журналист Лоран Эрбле маълум қилди. Лоран Эрбленинг ёзишича, пандемия даврида Европа Иттифоқи иқтисодиёти ва саноати қанчалик чўкканлиги аён бўлди.

Иттифоқ ҳудудида ниқоб ишлаб чиқарадиган корхоналар деярли мавжуд эмас. Шунингдек, дори-дармонга мўлжалланган ингредиентларнинг 80 фоизга яқини Иттифоқдан ташқарида ишлаб чиқарилади.

Шу билан бирга, пандемия Европа Иттифоқи раҳбарияти Иттифоққа аъзо давлатларга зарур ёрдамни бермаслигини кўрсатди. Эрбле мисол тариқасида иқтисодиётни тиклаш учун ажратилган маблағ миқдорини таққослади. AҚШда бу тахминан 5 триллион долларни, Европа Иттифоқида эса атиги 300 миллиард еврони ташкил қилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер