Франция элчиси Орелия Бушезга “Халқ таълими фидойиси” кўкрак нишони топширилди

22:48 04 Октябр 2023 Жамият
772 0

Фото: “Халқ сўзи”

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг яна бир халқаро ҳамкори — Франциянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Орелия Бушезга ҳам бугун “Халқ таълими фидойиси” кўкрак нишони топширилди.

Тақдирлаш маросимида иштирок этган вазир Ҳилола Умарова элчи Орелия Бушезга Ўзбекистонда мактаб таълимини ривожлантириш йўлидаги самарали ҳамкорлиги учун миннатдорлик билдирди.

Тадбирда қайд этилганидек, Франция элчихонаси томонидан Ўзбекистондаги таълим тизимини ривожлантириш, жумладан француз тилини ўқитишни ривожлантириш, ўқитувчиларнинг малакасини ошириш, мактаблардаги кутубхоналарни адабиётлар билан бойитиш бўйича қатор муҳим ишлар қилинди.

Шунингдек, Франция элчихонаси билан ҳамкорликда 17 нафар француз тили ўқитувчиси Ўзбекистонга хорижий ўқитувчиларни жалб қилиш лойиҳаси доирасида жалб қилинган. Жорий йилнинг июль ойида ўзбекистонлик 10 нафар ўқитувчи элчихона кўмагида Францияда малака ошириб келишган.

Маълумот учун: ҳозирги кунда мамлакатимиздаги 705 та мактабда 1268 та француз тили ўқитувчиси фаолият юритмоқда, 150 мингдан ортиқ ўқувчилар француз тилини чет тили сифатида ўрганмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер