Франция 15 декабрдан яна комендантлик соатига қайтмоқда

22:14 11 Декабрь 2020 Дунё
787 0

Фото: Getty Images

15 декабрдан бошлаб Франция коронавирусга қарши курашиш учун комендантлик соати жорий қилмоқда, Унга кўра, кечки 20:00дан эрталаб соат 6:00 гача бўлган вақтда кўчаларда ҳаракатланиш тақиқланади. 

Бу ҳақда Франция Бош вазири Жан Кастекс маълум қилди. 

«Биз комендантлик соатини 15 декабрдан яна тиклаймиз. У 21:00 да эмас, 20:00 да бошланади. Қатъий назорат қилинади. Ҳар қандай истиснолар ўрин йўқ», дейди Кастекс. 

Унинг аниқлик киритишича, Янги йил байрами билан уюштириладиган тадбирларда ҳам комендантлик соатига амал қилиш мажбурийдир.

«Бундан кўзланган мақсад кунлик янги ҳолатларни беш мингдан оширмасликка эришишдир» дея изоҳ берган ҳукумат раҳбари. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер