Фракцияда муҳим масалалар кўриб чиқилди

18:07 15 Январь 2024 Сиёсат
440 0

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётига дахлдор бўлган бир қатор қонун лойиҳалари ҳамда парламент назорат-таҳлил тадбирларига оид масалалар кўриб чиқилди.

Дастлаб, Ўзбекистон Экологик партия фракцияси ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси ташаббуси асосида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А. Абдуҳакимовнинг «Тошкент шаҳрининг атмосфера ҳавоси ифлосланишининг олидини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати тўғрисида»ги ахборотини Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида эшитиш масалаласи муҳокама этилди.

Қайд этилганидек, кейинги вақтларда жамоатчилик орасида Тошкент шаҳрининг экологик ҳолати кенг муҳокамалар объекти сифатида намоён бўлмоқда. Аҳоли ўртасида уларнинг саломатлиги ва ҳаётига кўрсатаётганлиги таъкидланаётган ушбу экологик муаммонинг сабаби ва ечимлари юзасидан турли муносабатлар билдирилмоқда.

Йиғилишда фракция аъзолари томонидан пойтахт атмосфера ҳавосининг ифлосланиши ҳам антропоген, ҳам табиий ифлосланиш сабабли рўй бераётганлиги алоҳида таъкидланди.

Қизғин мунозаралар якунида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг ахборотини эшитиш ҳақидаги ташаббус депутатлар томонидан қўллаб-қувватланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер