Фоторепортаж: Самарқандда Конфуций хиёбони барпо этилмоқда
Самарқанд давлат университети ҳудудида Хитойнинг буюк файласуфи Конфуций ҳайкали ва хиёбони қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Мазкур хиёбонни бунёд этиш Жомбой туманидаги “Қурилиш материаллари комбинати” масъулияти чекланган жамияти усталари томонидан амалга оширилмоқда.
Бу ҳақда вилоятдаги мухбиримиз Мамадиёр Зиёдинов маълум қилмоқда.
“Қурилиш ишларини шу йилнинг февраль ойида бошлаган эдик. Бу ишларга 30 нафардан ортиқ қурувчи ҳамда ўнга яқин техника жалб қилинган. Ҳозирги кунгача 60 фоиз иш бажарилди. Замонавий ландшафт дизайндаги хиёбон қурилиши тез орада ниҳоясига етказилади”, - дейди жамият иш бошқарувчиси Раҳимжон Мўминов.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг