Фото: Ҳаёт ва хаёл уйғунлигида яратилган санъат мўъжизалари 

15:23 19 Декабрь 2020 Маданият
4474 0

Сирдарё вилояти ихтисослаштирилган санъат мактаб- интернатида улуғ мусаввир бобомиз Камолиддин Беҳзод таваллудининг 565 йиллигига бағишланган "Ҳаёт ва хаёл уйғунлиги ” деб номланган кўргазма ташкил қилинди. Унда Ўзбекистон Бадиий Академияси аъзолари, мазкур мактаб директори, «Шуҳрат» медали соҳиби Баҳодир Бобоназаров, шу таълим маскани ўқитувчиси Ҳусан Тошбоев ҳамда уларнинг миниатюра санъати йўналишида таълим олаётган шогирдларининг асарлари намойиш қилинмоқда.

Тадбирда Сирдарё вилоятида намуна қилса арзигулик миниатюра мактаби яратилганлиги эътироф этилди. Айни пайтда ушбу йўналишда кўплаб иқтидорли ёшлар ижод қилмоқда.Қолаверса, бу йил миниатюра бўйича таълим олган битирувчиларнинг тўқсон фоизи олий ўқув юрти талабаси бўлди. Мактаб миқёсида эса бу кўрсаткич 70 фоизни ташкил қилди.Икки ижодкор ўқитувчи – Одил Аҳмедов ва Камола Аҳмедова Бадиий Академия аъзолигига қабул қилинди.

 

Аҳмадали ШEРНАЗАРОВ,

(«Халқ сўзи»).

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер