Форишда ковул плантацияси яратилмоқда
Фото: Халқ сўзи
Ковулчилик – сердаромад ва истиқболли тармоқ. Уни йўлга қўйиш у қадар катта куч ва кўп маблағ талаб қилмайди. Уруғидан ёки иссиқхонада етиштирилган кўчатдан кўпайтирилганда мазкур ўсимлик 15 йилгача яшаб, бир донаси бир мавсумда 3 килограммгача ҳосил беради.
— Совуққа ва қурғоқчиликка чидамли, озиқ-овқат ва фармацевтика саноатида кенг ишлатиладиган, экспортбоп бу ўсимликни етиштириш ва кўпайтириш учун Фориш тумани «Нурак» маҳалласига туташ лалми адирликдан қўшимча 500 гектар ер майдонида ковул плантацияси яратяпмиз, — дейди тадбиркор Бобомурод Хидиров. — Ҳозир экаётган уруғларимиз уч йилда ҳосилга киради ва гектаридан 20 тоннагача ҳосил йиғиштириб оламиз. Шунингдек, ўсимликни маҳаллийлаштириш, уруғчиликни йўлга қўйиш устида ҳам ишлар олиб боряпмиз.
Тадбиркор ўтган йили Туркия ва Европа давлатларига 348 минг АҚШ доллари миқдорида ковул тугунчалари экспорт қилган эди, жорий йилда унинг миқдорини 500 минг долларга етказмоқчи.
Толибжон ЭРГАШEВ, «Халқ сўзи».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг