Флоридада танасига «Трамп» сўзи ўйиб ёзилган йирик сут эмизувчи топилди
АҚШнинг Флорида штати сувларида орт қисмига «Трамп» сўзи катта ҳарфлар билан ўйиб ёзилган ламантин(сувда яшовчи йирик сут эмизувчи ҳайвон) топилди, деб хабар берди New York Post.

Жонивор Орландо ҳудудидан 80 миль узоқликда(тахминан 128 км.) аниқланган. Экологик ваҳшийлик гувоҳлари бу ҳақида федерал ҳукуматга хабар берди.
Айни пайтда АҚШ балиқ ресурслари ва ёввойи ҳайвонларни муҳофаза қилиш хизмати ушбу ҳолат бўйича текширув ишларини олиб бормоқда. Айбдорларни қидириш ишларига кўпчилик кўмак беряпти.
Маълумот учун, ламантинлар йўқолиб бораётган турлардан бўлиб, ҳимояга олинган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг