Фискал институтга ўқишга кириш учун нима қилиш керак?

15:58 06 Июль 2021 Иқтисодиёт
7220 0

Жорий ўқув йилидан йилидан ДСҚ ҳузуридаги Фискал институтга қабул эълон қилингач, абитуриентлардан қатор саволлар келиб тушмоқда.
«Институтга кириш имтиҳонлари қайси фанлардан бўлади? Қандай таълим шакллари мавжуд? Қабул квоталари белгиланганми?» шулар жумласидан.

ДСҚ матбуот котиби Музаффар Назаров ушбу саволларга умумий қилиб қуйидагича жавоб берди:

— Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 17 июнда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институт ва солиқ техникумлари фаолиятини ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 377-сон қарори билан 2020/2021 ўқув йилидан қуйидагилар тасдиқланди:

Институт бакалавриат таълим йўналиши кундузги таълим шакли учун ўқиш давомийлиги тўрт йил ва сиртқи таълим шакли учун беш йил этиб белгиланди.

Институтнинг магистратура мутахассисликлари кундузги таълим шакли бўйича ўқиш давомийлиги 1 йил, масофавий, сиртқи ва кечки таълим шакли ўқиш давомийлиги 2 йил бўлади.

Фискал институтга 2021/2022 ўқув йили учун кириш тест синовлари иқтисодий таълим блокидаги фанлардан бўлади. Улар:

мажбурий фанлар блоки – она тили, математика ва Ўзбекистон тарихи;

мутахассислик фанлари блоки – хорижий тил ва математика.

Фискал институтга 2021/2022 ўқув йили учун қабул қилиш параметрлари

Қабул 4 та таълим йўналиши ва иккита таълим шакли (кундузги ва сиртқи) бўйича амалга оширилади. Улар қуйидагилар:

1. Солиқ ва солиққа тортиш – 600 та ўрин, (200 та кундузги, 400 та сиртқи таълим шакли;

2. Бухгалтерия ҳисоби ва аудит – 300 та ўрин, (100 та кундузги, 200 та сиртқи таълим шакли);

3. Рақамли иқтисодиёт – кундузги таълим шакли учун 50 та ўрин, мазкур факультет учун сиртқи таълим шакли мавжуд эмас;

Фискал институтга қабул қилиш жараёни эпидемиологик вазиятга қараб мамлакатнинг барча олий таълим муассасалари учун белгиланган тартибда амалга оширилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер