Тошкентда ўзганинг 82 минг долларини ўзлаштирган фирибгар аёл қўлга олинди
Тошкентда бир аёлдан 82 минг доллар пул олиб ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборган аёл ушланди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар қилди.
Хабарда айтилишича, Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида 9 июль куни туман ИИБга Г.Х. исмли аёл мурожаат қилган. Мурожаатга кўра, 2016 йил охири 2017 йил бошларида Учтепа туманида яшовчи Д.Х. исмли аёл унга чет элдан парфюмерия маҳсулотларини олиб келиб беришни ваъда қилиб 82 минг доллар пулини олган. Аммо у ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборган.
Кўрилган чоралар натижасида Д.Х. ушланган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг