Финляндиядаги мактаблардан бири отишма юз берди. Қурбонлар бор

15:56 02 Апрель 2024 Дунё
615 0

Фото: AFP

Бугун, 2 парель куни эрталаб Финляндиядаги мактаблардан бирида содир бўлган отишмада бир ўқувчи ҳалок бўлди, икки нафари оғир тан жароҳати олди. Бу ҳақда маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари маълум қилди.

“Вантаа шаҳридаги мактабда отишма юз берди, натижада 6-синф ўқувчиси ҳалок бўлди. Икки бола оғир яраланди”, — дейди полиция вакили матбуот анжуманида.

Полициянинг аниқлик киритишича, ҳодисанинг барча иштирокчилари 12 ёшли мактаб ўқувчилари бўлган. Вояга етмаган гумонланувчи қўлга олинган, унинг ёнида ўқотар қурол бўлган.

Финляндия матбуотига кўра, ушбу мактабда 800 га яқин ўқувчи таҳсил олади, мактаб ходимлари эса 90 кишини ташкил қилади.

Финляндияда бундай ҳодисалар кам учрайди. 2007 йилда 18 ёшли мактаб ўқувчиси Жокела лицейида саккиз кишини ўлдириб, кейин ўз жонига қасд қилганди. 2008 йилда 22 ёшли талаба ўз жонига қасд қилишдан олдин Каухажокидаги коллежида 10 кишини ўлдирганди. Уларнинг иккаласи ҳам ҳужум арафасида “Youtube”да инсониятга нафрат ҳақида гапирган видеоларни жойлаштирган.

Финляндия ҳукумати ушбу икки ҳодисадан кейин қуролга эгалик қилиш қонунларини кучайтирди. Мамлакатда қуролга эгалик қилиш камида бир йил давомида отишма клубига аъзо бўлган ва руҳий касаллик йўқлигини тасдиқловчи тиббий кўрикдан ўтган катталарга рухсат этилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер