Финляндияда қанча ўзбекистонлик яшайди?

2017 йил 31 декабрь ҳолатига кўра Финляндияда 500дан зиёд Ўзбекистон фуқароси яшаётгани маълум бўлди.
Бу ҳақда ушбу мамлакат статистика идораси вакили Йони Рантакари маълум қилган.
Айни чоғда Финляндияда Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари фуқаролари ҳам бор экан. Хусусан, 369 нафар қозоқ, 19 нафар тожик ва Туркманистондан борган 21 киши Скандинавиянинг мазкур мамлакатида истиқомат қилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йилда Саули Нийнистёни Финляндия Президентлигига қайта сайлангани билан табриклаб, мамлакатлар ўзаро амалий ҳамкорлик, турли соҳаларда аниқ дастурлар ва лойиҳаларни биргаликда илгари суриш учун кенг имкониятлар ҳамда салоҳиятга эга эканлигини қайд этиб ўтганди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг