Финляндияда номаълум модда одамларнинг оммавий ўлимига сабаб бўлмоқда — ОАВ
Финляндиянинг Турку ва Хелсинки шаҳарларида номаълум гиёҳванд модда одамларнинг оммавий ўлимига сабаб бўлган. Бу ҳақда маҳаллий “Yle” нашри хабар бермоқда.
Полиция маълумотларига кўра, мамлакатнинг жануби-ғарбий қисмида Турку шаҳрида ёшлар орасида гиёҳванд моддалар туфайли бешта ўлим қайд этилган бўлса, “Yle” нашри ўнта ўлим ҳақида хабар берган. Шу билан бирга, Финляндиянинг “Turun Sanomat” газетаси Хелсинки шаҳрида 50 нафарга яқин одам заҳарли моддалар қурбонига айлангани ҳақида ёзган.
Олдинроқ маҳаллий “A-klinikkasäätiö” жамғармаси ўз веб-сайтида қора бозорда сотилаётган ҳаёт учун хавфли бўлиши мумкин бўлган гиёҳвандлик моддалари тўғрисида огоҳлантириш эълон қилган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг