Финляндияда Aйла бўрони: 60 мингдан ортиқ уй электрсиз қолди

08:56 18 Сентябр 2020 Дунё
1275 0

Финляндияда Aйла бўрони 60 мингдан зиёд уйни электрсиз қолдирди. Бўрон Финляндиянинг ғарбий қисмидан энди жануби-шарққа қараб ҳаракатланмоқда.

Ноқулай об-ҳаво, айниқса, ғарбий соҳилда ва шарқий Каину вилоятида электр энергиясининг жиддий узилишларига сабаб бўлди. 140 дан ортиқ муниципалитетларда 60 мингдан зиёд хонадон электр энергиясига эга эмас.

Метеорологларнинг таъкидлашича, шамолнинг ўртача тезлиги сониясига 29 метрни ташкил этган. Қайд этилишича, шамол йўллар ва электр узатиш тармоқларидаги дарахтларни қулатган. 

Об-ҳаво шароити туфайли Хелсинки-Таллин йўналиши бўйича бир нечта паром рейслари бекор қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер