Филиппиндаги тошқин қурбонлари сони 115 кишига етди

19:07 14 Апрель 2022 Дунё
981 0

Фото: Reuters

Филиппинда «Меги» тропик тўфони сабабли юз берган кўчки ва сув тошқинлари оқибатида ҳаётдан кўз юмганлар сони 115 кишига етган. Бу ҳақда AFP ахборот агентлиги маҳаллий ҳокимиятга таяниб хабар бермоқда.

Табиий офат оқибатларини бартараф этиш бўйича мониторинг ва ахборот маркази маълумотларига кўра, мамлакатнинг ўнта вилояти ноқулай об-ҳаводан зарар кўрган. Жами 842,7 минг киши табиий офатдан жабр кўрган. Ҳозир улардан 95,4 минг нафардан ортиғи 675 та эвакуация пунктларида қолмоқда.

Марказий Лейте провинциясида кўчкилар деҳқончилик ва балиқчилик хўжаликларига жиддий зарар етган. Уйлар вайрон бўлиб, ҳудуднинг табиий ландшафти ўзгариб кетган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер