FIFA Series мусобақаси ўз якунига етди

12:39 01 Апрель 2026 Спорт
295 0

Фото: ЎФА

Кеча, 31 март куни FIFA кунлари доирасида ўтказилган FIFA Series мусобақаси якунланди. 9 та мамлакатда ташкил этилган ушбу турнирда қуйидаги терма жамоалар чемпион бўлди:

Австралияда ташкил этилган мусобақада Австралия терма жамоаси чемпионликни қўлга киритди. Жамоа мусобақада Камерун ва Кюрасао терма жамоаларини мағлуб этди;

Озарбайжон мезбонлигида ўтган мусобақада Озарбайжон терма жамоаси ғолиб бўлди. Жамоа турнирда Сент-Люсия ва Сьерра-Леоне мамлакатларини мағлубиятга учратди;

Индонезияда ўтган турнирда Болгария терма жамоаси ғолиб бўлди. Болгарлар турнирда мезбон Индонезия ва Соломон ороллари термасини мағлубиятга учратди;

Қозоғистонда ўтган мусобақада Қозоғистон термаси ғолиб бўлди. Мезбонлар турнирда Намибия ва Комор ороллари термаси устидан ғалабага эришди;

Янги Зеландияда ўтган турнирда Финляндия термаси чемпион бўлди. Жамоа мусобақада Янги Зеландияни мағлуб этди ва Кабо-Верде билан дуранг ўйнади;

Пуэрто-Рикода ўтган мусобақада мезбон жамоа ғалаба қозонди. Жамоа турнирда Виргин ороллари ва Гуамни мағлуб этди;

Руанда мамлакати 2 та гуруҳ ўйинларига мезбонлик қилди. Ўзи қатнашган гуруҳда Руанданинг ўзи чемпионликни қўлга киритди. Иккинчи гуруҳда эса чемпионлик Аруба термасига насиб этди;

Ва албатта, Ўзбекистон мезбонлик қилган гуруҳда Фабио Каннаваро бошқарувидаги жамоа ғолиб бўлди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер