«Ferrari» ўз мухлисларига рақамли чемпионатларда иштирок этиш имкониятини тақдим этмоқчи
Архив сурат
«Ferrari» компанияси Швейцариянинг «Velas Network» технология фирмаси билан ҳамкорлик шартномасини имзолади.
Бу ҳамкорлик орқали компания ўз мухлисларига рақамли контент яратишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда спорт автомобиллари ишлаб чиқарувчи компания вакили «Reuters»га маълумот берди.
Хабарга кўра, келгуси мавсумдан бошлаб рақамли маҳсулотлар ва хизматлар провайдери бўлган «Velas» «Ferrari» компаниясининг «Формула 1» пойга жамоасидаги асосий ҳамкорига айланади. Ана шу даврдан бошлаб мухлислар учун рақамли чемпионатларда иштирок этиш имконияти тақдим этилади.
Бундан ташқари, «Velas» «Ferrari Esports» сериясининг, «Prancing Horse» онлайн моно-бренд cерияси ва «Формула-1»да қатнашадиган «Esports» жамоасининг бош ҳомийси бўлади. Бундай расмий рақамли чемпионатларда эса компаниянинг барча мухлислари масофадан туриб иштирок эта олади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг