Фермерларнинг минерал ўғитларни импорт қилишга аралашиш тақиқланади
Фото: Иллюстратив фото
Пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан фермер хўжаликларига пахта хом ашёси етиштириш учун олдиндан тўлов пул шаклида амалга оширилади. Бунда, олдиндан тўловни натура шаклида амалга оширишга йўл қўйилмайди.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар минерал ўғит, ёқилғи-мойлаш, техникага оид масалалар, уларни импорт қилишни мустақил ҳал қилади, бунга ҳар қандай тарзда аралашиш тақиқланади.
Шунингдек, 2023 йил ҳосилидан бошлаб пахта-тўқимачилик кластерлари ва Уруғчиликни ривожлантириш маркази таркибидаги элита уруғчилик хўжаликларининг пахта ҳосилини етиштириш харажатларини молиялаштириш тегишли ҳосил йили учун олдинги йилнинг 1 октябридан бошланади.
Пахта хом ашёсини етиштириш мақсадида пахта-тўқимачилик кластерларига ажратилган имтиёзли кредитлар пахта хом ашёси етиштириш билан боғлиқ агротехник тадбирларни молиялаштириш учун фермер хўжаликларига йўналтирилади, бундан пахта-тўқимачилик кластерларига улар томонидан ижарага олинган қишлоқ хўжалиги ерларида пахта хом ашёсини етиштириш учун ажратилган кредитлар мустасно.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг