Фейк веб-сайтлар орқали йилига 200 миллион евро ишлаб топаётган фирибгарлар қўлга олинди

09:03 14 Ноябрь 2022 Дунё
614 0

Украина киберполицияси ва Европол билан ҳамкорликда халқаро фирибгарлик тармоғининг беш аъзосини ҳибсга олди, уларнинг даромади йилига 200 миллион евро миқдорида баҳоланмоқда деб хабар беради "Bleeping Computer" веб-сайт нашрида.

Нашрда айтилишича, жиноятчилар крипто-активлар, акция, қимматли қоғозлар ва шунга ўхшаш инвестиция жалб қилувчи фейк веб-сайтларнинг кенг тармоғини яратган ҳамда «Сall center«ларида 2000 нафардан ортиқ ишчи-хизматчилар ёллаб доимий равишда қурбонларни сонини кўпайтириб борган.

Украина ҳудудида 3 та «Сall center" ишчи-хизматчилари ва гуруҳнинг асосий беш нафар аъзоси қўлга олинган ҳамда тафтиш жараёнида 500 дан ортиқ компьютер ва мобил қурилмалар ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер