Федерация “ишонч телефони”га ишонса бўладими?

18:09 03 Апрель 2019 Жамият
4896 0

Иллюстратив фото

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси “ишонч телефони” 10 91 рақамига Самарқанд вилояти Ургут туманида истиқомат қилувчи А. Каримова мурожаат қилди.

Истеъмолчи вилоятнинг Ургут тумани деҳқон бозорида сунъий тухумлар сотилаётгани бўйича шикоят қилди.

Мурожаат белгиланган тартибда рўйхатга олиниб, тегишлилиги бўйича Самарқанд вилоятига ва ундан Ургут туман жамиятига ўрганиш учун юборилди.

Федерация ходимлари одатга кўра, ҳар бир аризага ўта эътиборли бўлиб, белгиланган муддат ичида кўриб чиқишга, ижобий ҳал қилишга ўрганишган. Бу сафар ҳам одатдаги жараён кетаётганди. Махсус ишчи гуруҳ воқеа жойига чиқиб, вазиятни ўргана бошлаганда, кутилмаган ҳолат юз берди.

Барчасига гувоҳ бўлган аризачи А. Каримова аслида сунъий тухумлар бўлмагани, у шунчаки Федерация ишини текширмоқчи бўлганини маълум қилди.

Фуқаро Каримова билан мурожаатчи маданияти борасида суҳбат ўтказилди ва соҳага оид қонунлар таништириб ўтилди. Шундан сўнг, истеъмолчи бошқа бу каби ҳолат такрорланмаслиги борасида ваъда берди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер