Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмаси маълумотларини таҳлил қилиш ва ишлов бериш ҳолати

12:14 18 Июль 2023 Жамият
760 0

Фото: Архив сурат

Ҳозирги ахборот технологиялари даврида юртимизнинг барча соҳаларни ислоҳ қилиш заминида, очиқ ҳамда ишончли рақамлаштирилган тизим яратиш асосий вазифалардан бири бўлиб қолмоқда. Республикамизда барча турдаги давлат хизматларини рақамлаштириш ишлари жадал суръатларда хусусан, Кадастр агентлигида ҳам соҳани рақамлаштириш йўналишида замонавий геоахборот тизимларидан фойдаланиш такомиллашиб бормоқда.

Бунинг бир мисоли сифатида 2021 йилда Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги давлатлари орасида Фазовий маълумотлар тўғрисидаги қонунни биринчилар қаторида қабул қилинишини кўришимиз мумкин.

Мазкур қонун нафақат халқ ва жамиятга балки давлат идоралари корхона ва ташкилотларни очиқ ва ишончи кадастр маълумотлари билан таъминлаш, республикамиз ер ҳисобини тезкор мониторинг қилиш ва янги режаларни ишлаб чиқиш, тезкор кадастр маълумотларидан  доимий фойдаланишда катта қулайликлар яратилди.  

Шу билан бир қаторда, давлат кадастрлари ягона тизимига киритиш ҳамда Фазовий маълумотларни бир хил стандартга келтиришда тартиб-таомилларини мукаммаллаштирган ҳолда барча ер турларининг бир тизимда мужассам бўлиши, давлат ёки тадбиркорлик инвестицион лойиҳаларни режалаштиришда ҳам қатор имкониятлар яратади.

Фазовий маълумотлар геофазовий объектлар тўғрисидаги, уларнинг жойлашган жойи, шакли, замон ва вақт жараёнидаги ўзгаришлари, ҳамда фазовий-вақт координаталари тизимга асосан шаклланган ер юзасидаги ҳодисаларнинг тавсифи.

Фазовий маълумотлар тўғрисида қонунни рўёбга чиқариш мақсадида Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмаси бошқармаси дастлаб, Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлар палатаси ташкилий тузилмасида фаолияти юритилган, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20-октабрдаги ПҚ-405-сонли қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигида, Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмаси(ФММИ)ни ривожлантириш бошқармаси сифатида ташкил этилди.

ФММИ ривожлантириш бошқармаси фазовий маълумотлар соҳасидаги ягона давлат сиёсатини яратиш ва юритиш ишларни режалаштириш, фазовий маълумотларни давлат сиёсати ва қонунларга мувофиқ шакллантириш ишларини юритувчи асосий бошқарма ҳисобланади.

ФММИ ривожлантириш бошқармасининг асосий бўлимларидан бири Фазовий маълумотлар инфратузилмаси маълумотларига ишлов бериш бўлими ҳисобланиб, бошқарманинг ажралмас функцияларидан бири Давлат кадастрлари маълумотларини таҳлил қилиш ва давлат кадастрлари ягона тизимига киритилган маълумотларни Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмасига киритилишини мувофиқлаштиришдан иборат.

Бугунги кунда, давлат кадастрларини юритувчи 17 та вазирлик идоралар томонидан кадастр маълумотларини доимий вақт режимида тақдим  этиш йўлга қўйилган бўлиб 20 та давлат кадастрларига оид маълумотлар бошқарманинг Маълумотларга ишлов бериш бўлими томонидан доимий таҳлил қилиб борилмоқда.

Давлат кадастрлари ягона тизими умумий 96 % шакллантирилган:

Маданий мерос объектлари давлат кадастри 98%
Энергетика объектлари давлат кадастри 99%
Транспорт қувурлари давлат кадастри 100%
Автомобиль йўллари давлат кадастри 22%
Темир йўллари давлат кадастри 64%
Бинолар ва иншоотлар давлат кадастри 94%
Давлат ер кадастри 97%
Картография-геодезия давлат кадастри 100%
Ҳайвонот дунёси объектлари давлат кадастри 100%
Ўсимлик дунёси объектлари давлат кадастри 100%
Чиқиндиларни кўмиш ва утиллаштириш жойлари давлат кадастри 96%
Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар кадастри 100%
Техноген хавф юқори бўлган тегралари давлат кадастри 100%
Табиий хавфи юқори бўлган тегралари давлат кадастри 100%
Давлат шаҳарсозлик кадастри 86%
Фойдали қазилма конлари, белгилари ва техноген минерал ҳосилалари давлат кадастри 100%
Алоқа объектлари давлат кадастри 96%
Давлат ўрмон кадастри 100%
Давлат сув кадастри 58%
Гидротехника иншоотлари давлат кадастри 100%

Кадастр объектларининг геоахборот маълумотлар базаси ижтимоий-сиёсий аҳамияти, вазифаси, геофазовий шаклига, жойлашув вақт координатасига эга, маълум бир кадастр турига мансуб давлат томонидан ҳисобга олинган объектлар маълумотлар базаси.

Давлат кадастрларини юритувчи вазирлик ва идоралар томонидан 2020 йилда 13 273 917 та объект киритилган бўлса, ушбу кўрсатгич 2023 йилда 14 615,078 та объектни ташкил қилади.

Давлат кадастрлари ягона тизимини шакллантирилганлик фоиз ҳисобида 2018 йил йилда 72,3% ни ташкил қилган бўлса 2023 йилда 96%ни ўсиш кўрсатгичи қарийб 24 % ни ташкил қилмоқда.

Бугунги кунда тезкор ўзгаришлар ва мониторинг ишлари натижасида республикамиз ер фондини қамраб олган ҳолда жами 44,9 млн. гектар ердан 41,7 млн. гектар ер ҳисобга олиниб янги хатлов қилиш ишлари якунига етиб бормоқда.

 Хусниддин Бабажанов, 

Фазовий маълумотларга ишлов бериш бўлими бош мутахассиси.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер