Фавқулодда ҳолат муддати аниқлаштирилди

10:51 19 Ноябрь 2021 Сиёсат
635 0

Ялпи мажлиснинг иккинчи кунида “Фавқулодда ҳолат тўғрисида”ги қонун кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, бу қонуннинг қабул қилиниши юртимизда фавқулодда ҳолат содир бўлганда фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини муҳофаза қилишда дастурил амал бўлиб хизмат қилади.

Қонун билан Республика бўйича жорий этиладиган фавқулодда ҳолатнинг амал қилиш муддати ўттиз суткадан, унинг айрим жойларида жорий этиладиган фавқулодда ҳолатнинг амал қилиш муддати эса олтмиш суткадан ошиши мумкин эмаслиги, агар фавқулодда ҳолатни жорий этиш мақсадларига эришилмаган бўлса, фавқулодда ҳолатнинг амал қилиши Президент фармони билан яна бир муддатга узайтирилиши мумкинлиги, лекин ушбу фармон Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида тасдиқланиши белгиланмоқда.

Қонунда яна қатор янгиликлар мавжуд.

 

“Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер