Фаровонлик кўзгуси

12:00 22 Декабрь 2020 Жамият
1263 0

Хонадонингизда электр чироғи ўчса,  ташвиш ортади.  Шу ҳолат  корхона, ташкилотда содир бўлса, иш тўхтайди, меҳнат самарадорлиги ортга кетади. Мамлакат тараққиётида ҳам, халқимиз фаровонлигида ҳам шарафли касб эгалари энергетикларнинг катта ҳиссаси айнан шу омил билан баҳоланади, яъни узлуксиз электр энергияси таъминоти.

Халқ хўжалиги тармоқларини электр энергияси билан узлуксиз таъминлашга ҳаракат қилаётган жамоамиз -  «Навоий ҳудудий электр тармоқ корхонаси» акциядорлик жамияти аъзолари ўтаётган 2020 йилда қатор ютуқларга эришиб, ўзларининг касб байрамини муносиб меҳнат совғалари билан кутиб олмоқдалар. Вилоятда жами электр энергияси истеъмолчилари сони 180 141 та, шундан аҳоли истеъмолчилари 167 428 та ва улгуржи истеъмолчилар 12 713 тани ташкил этиб тўлиқ электр энергияси билан таъминланган.

Ҳозирги вақтда корхонамиз  минг кишилик жамоаси билан жами 12 600 км электр узатиш тармоқларига, 89 дона подстанцияси, 3433 дона трансформатор пунктлариги хизмат кўрсатамиз ва улар орқали вилоятдаги мавжуд аҳоли истеъмолчилари, тадбиркорлик субъектлари ва ижтимоий соха объектларини электр энергияси билан таъминлаб келмоқдамиз.    

 «Навоий ҳудудий электр тармоқ корхонаси» акциядорлик жамияти томонидан воҳамиздаги мавжуд юқори ва паст кучланишли тармоқ ҳамда трансформатор пунктларини модернизация қилиш ва янгилаш бўйича амалий ишлар жадал суръатларда олиб борилмоқда. Мисол учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги “2017-2021 йилларда паст кучланишли электр узатиш тармоқларни модернизация қилиш ва янгилар тўғрисида»ги ПҚ-2661 сонли қарорига асосан 2017-2019 йиллар давомида 1286,0 км электр узатиш тармоқлари ва 201 дона трансформатор пунктларида модернизация, реконструкция ва янгидан қуриш ишлари амалга оширилди. Жумладан, 2020 йил 10 ойи давомида 575 км электр узатиш тармоқлари ва 100 дона трансформатор пунктларида модернизация, реконструкция ва янгидан қуриш ишлари амалга оширилди. Ушбу ишлар учун 69,3 млрд.сўм маблағ сарфланди. 25 декабрга қадар 2020 йил учун белгиланган режа кўрсатгичлар тўлиқ якунига етказиш режалаштирилган.

«Обод қишлоқ», «Обод маҳалла» ва «Обод марказ» давлат дастурлари доирасида энергетикларимиз томонидан жами 209,0 км узунликдаги электр узатиш тармоқлари ва 55 та трансформатор пунктларини янгидан қуриш ва реконструкция қилиш ишлари амалга оширилди. Шунингдек, 171,0 км электр узатиш тармоқлари ва 108 та трансформатор пунктларида мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилади. Режалаштирилган қурилиш монтаж ишлари тўлиқ бажарилиб, 10,5 млрд.сўм маблағ сарфланди. Бунинг натижасида Навбаҳор,  Кармана,  Нурота,  Томди , Хатирчи,  Қизилтепа,  Учқудуқ ва Конимех туманларининг ўнлаб олис қишлоқ ва  овулларидаги 12000 га яқин аҳоли ва ижтимоий соҳа объектлари ишончли ва мустаҳкам электр энергияси билан таъминланди.

Айни пайтда жамоамиз аъзолари олдида 2020-2021 йилги куз қиш мавсумида ижтимоий соҳа объектлари, аҳоли истеъмолчилари ва ишлаб чиқариш корхоналарини кафолатли электр энергияси билан таъминлашдек масъулиятли вазифа турибди. Илгаридан белгилаб олинган аниқ чора тадбирлар асосида иш юритаётганлигимиз мавсумни кўнгилдагидек ўтказиш имкониятини яратаяпти. Бунда  жорий йил 3665 км электр узатиш тармоқлари, 55 дона подстанциялар ҳамда 946та трансформатор пунктларини мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилганлиги қўл келди. Мазкур тадбирларнинг амалга оширилиши тармоқлардаги йўқотишларни камайтириш билан бир қаторда электр хўжаликларини 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёр ҳолатга келтиришга, электр энергиясини ҳисобга олиш самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда.

Эришилаётган натижалар ўз-ўзидан қўлга киритилмаяпти, албатта. Бунинг замирида жамоамиз аъзоларининг шарафли меҳнати ётибди. 2020 йилнинг «Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» муносабати билан корхонамиз томонидан  «Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими» (АСКУЭ)ни 2019-2020 йиллар давомида жорий этиш юзасидан тасдиқланган режага асосан 261106 дона электрон ҳисоблагичларни ўрнатиш режалаштирилган. Бугунги кунга қадар 160 мингдан зиёд ҳисоблагичлар тўлиқ алмаштирилиб бўлинди. Қолган истеъмолчиларни 2021 йил январь ойининг якунига қадар алмаштирилиши режалаштирилган. 

Таҳлилларга кўра, ҳар бир истеъмолчига ўрнатилаётган замонавий ҳисоблагич учун жамият маблағлари ҳисобидан ўртача 700 минг.сўм сарфланиши талаб этилади ва бу ҳар бир истеъмолчининг шунча маблағ иқтисод қилиб қолишига олиб келади.

  Садир ҲОЖИЕВ,

 «Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси»

акциядорлик жамияти Бош директори

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер