“Фаровон оила сари” ойлиги ўтказилади

23:15 02 Май 2025 Жамият
380 0

Иллюстратив фото

Бугунги кунда мамлакатимизда 10 миллиондан зиёд оилалар мавжуд. Уларни мустаҳкамлаш ва асраб-авайлаш борасидаги ишларни янги босқичга кўтариш мақсадида юртимизда 5 майдан 5 июнга қадар “Фаровон оила сари” ойлиги ўтказилади.

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ахборот хизмати маълумотига кўра, ойлик доирасида “Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи” кўрик-танлови ўтказилади.

Шунингдек, “Менинг оилам — менинг фахрим” мавзуида флешмоб ва “Янги Ўзбекистоннинг бахтли оиласиман” челленжлари ҳам ташкил этилиши, шу билан бирга, турли долзарб мавзуларда маънавий-маърифий тадбирлар, миллий қадриятларни улуғлашга оид учрашувлар уюштирилиши кўзда тутилган. Низоли оилаларни муросага келтириш мақсадида масъул ташкилотларнинг маҳаллаларда “Сайёр қабуллари” ҳам ўтказилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер