Фарҳод ГЭСи Ўзбекистонга нима беради?

16:06 25 Апрель 2018 Иқтисодиёт
3849 0
Фото: wikipedia.org

Тожикистон парламенти қуйи палатаси спикери Шукуржон Зуҳуров Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида Фарҳод ГЭСи муаммоси ҳал этилганига муҳим стратегик қадам дея баҳо берди. 

Бу ҳақда “Азия-Плюс” ахборот манбаси хабар берди. У бугун парламент депутатлари олдида чиқиш қилар экан, Фарҳод ГЭСи тўғони фаолият юритишини таъминлашга оид ҳамкорлик қилиш бўйича имзоланган Битим расмий Душанбе ва Тошкент ўртасида узоқ йиллардан бери бу борада мавжуд бўлган оғриқли муаммога нуқта қуйганини таъкидлаб ўтди. 

“Бугун мазкур объект Тожикистон ва Ўзбекистон учун муҳим стратегик иншоот ҳисобланади. Фарҳод ГЭСи Тожикистон шимолидаги 45 минг гектардан ортиқ ва Ўзбекистондаги 330 минг гектардан зиёд ерларни суғориб беради ”, — деди Ш. Зуҳуров.

Тожикистон энергетика ва сув ресурслари вазири биринчи ўринбосари Султон Раҳимзоданинг айтишича, Фарҳод ГЭСига хизмат кўрсатиш ҳамда уни молиялаштириш Ўзбекистон томонидан амалга оширилса, уни қўриқлаш Тожикистон зиммасидадир. 

Эслатиб ўтамиз, ушбу объект бўйича битим икки давлат раҳбарлари ўртасида жорий йил 9 март куни 49 йиллик муддатга имзоланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер