Фарғонанинг серқирра ижодкор фарзанди

17:20 18 Ноябрь 2021 Жамият
1093 0

Фото: "Халқ сўзи"

Сўлим Фарғонанинг оташнафас фарзанди - Сайдали Одилов узоқ йиллар давомида журналист, публицист, драматург ва ёзувчи сифатида самарали ижод қилиб келмоқда.

Таниқли ижодкор қарийб йигирма йил давомида ҳозирги “Фарғона ҳақиқати” газетасида ишлаган. Кейинчалик вилоят маданият бошқармаси бошлиғи, театр раҳбари бўлиб фаолият кўрсатди. Ўтган йиллар давомида мамлакатимиз театрларида Сайдали Одиловнинг йигирма яқин асарлари саҳналаштирилди. Ёзувчи сифатида ўнга яқин китоблари нашр этилди.

 Фарғона вилоят Матбуот уйида истеъдодли адибнинг 80 йиллигига бағишлаб ўтказилган адабий учрашувда йиғилганлар Сайдали Одиловнинг ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақида дилдан суҳбатлашди, устозни қутлуғ ёши билан қутлашди.

-Фарғона вилояти ҳокими фармойишига кўра, вилоятда ноябрь ойининг учинчи ўн кунлигида бўлиб ўтадиётган "Адабиёт кунлари" доирасида Сайдали Одиловнинг қутлуғ 80 йиллик тантаналари ҳам ташкил этилмоқда, -дейди Фарғона давлат университети профессори Сиддиқжон Мўминов. – Бугунги тадбир адабиёт байрамининг ўзига хос дебочаси бўлди, дейиш мумкин.

Шунингдек, тадбирда Сайдали Одиловнинг яқинда нашр этилган “Ҳаёт сабоқлари” китобининг тақдимоти ҳам ўтказилди.

Ботир Мадиёров, “Халқ сўзи”.    

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер