Фарғоналик санъаткорлар Кореяда ўтказилаётган халқаро маданият ҳафталигида фаол иштирок этишмоқда

16:34 11 Ноябрь 2023 Жамият
385 0

Фото: “Халқ сўзи”

Кореянинг Чхунчхоннам провинцияси ҳокимлиги таклифи билан Фарғона вилояти Олий таълим, фан ва инновациялар бошқармаси бошлиғи Зиёдбек Юнусов бошчилигидаги вилоят санъаткорлари делегацияси “Чхунчхоннам провинцияси Халқаро маданият ҳафталиги – 2023” тадбирида қатнашяпти.

Шу йилнинг 7-14 ноябрь кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган маданий тадбирда Ўзбекистондан ташқари, қўшни Қозоғистон, Хитой ва Монголия давлатларидан ҳам санъат вакиллари таклиф этилган.

— Маданият ҳафталигининг очилиш маросимида ҳар бир мамлакат делегацияси раҳбари сўзга чиқиб, ушбу анжуман қардош халқларнинг миллий ва маданий салоҳиятини намойиш этишда муҳим аҳамиятга эга эканлигини эътироф этишди, — дейди делегация таркибида Кореяда бўлиб турган журналист Шарофиддин Ҳакимов. — Ўз навбатида бу каби тадбирлар дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлаш учун қулай имкониятдир. Шунингдек, маданият ва санъат байрами Кореяда таҳсил олаётган ва ишлаётган ҳамюртлар учун муносиб туҳфа бўлди.

Ҳафталик доирасида Асан шаҳрида жойлашган университет талабалари учун (уларнинг орасида ўзбекистонлик йигит-қизлар ҳам бор) ташкил этилган концерт дастури ҳам юқори кайфиятда ўтказилди. Байрам тадбирида Фарғона вилояти санъаткорлари томонидан намойиш этилган концерт дастури ҳам барчага бирдек манзур бўлди.

Ботир МАДИЁРОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер