Фарғоналик Абдуллажон муддатидан аввал 36 та халқаро университетда ўқиш ҳуқуқини қўлга киритди

14:40 01 Июнь 2022 Жамият
547 0

Фарғона вилоятининг Фурқат туманидаги иқтидорли ёшлардан бири — Абдуллажон Расулов муддатидан аввал дунёнинг энг нуфузли 36 та олий таълим муассасалари талабаси бўлиш бахтига эришди.

Туманнинг «Томоша» МФЙда туғилиб ўсган Абдуллажон Расулов бошланғич таълимни қадрдон қишлоғидаги 5-умумий ўрта таълим мактабида олган. Кейин Қўқон шаҳридаги 5-вилоят ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида, сўнг Тошкент шаҳридаги "International House Tashkent" академик лицейида ўқишни давом эттирди.

Яқинда Абдуллажон муддатидан аввал бир йўла 36 та халқаро университетда ўқиш ҳуқуқини қўлга киритиб, уларнинг орасидан АҚШдаги Аризона университетини танлади. Бу университет жаҳон ОТМлари рейтингида кучли юзталикка киради.

Эътиборлиси, Абдуллажон энг юқори балл тўплаб бир нечта халқаро университетлар гранти соҳибига айланиш билан бир қаторда «Эл-юрт умиди» жамғармаси стипендианти ҳам бўлди. Шу боис жамғарма томонидан унинг ўқишга оид барча харажатлари қоплаб берилади.

Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер