Фарғоналик 250 нафар йигит-қиз Германияга жўнаб кетди
Фарғона шаҳридаги “Wegweiser” немис тили марказида уч йилдан буён икки минг нафардан зиёд ёшлар немис тилини ўрганиш курсини тамомлади.
Шу кунларда ушбу курсларни муваффақиятли якунлаган 250 нафар йигит-қиз ўқиш ва ишлаш учун Германияга йўл олди.
Марказ томонидан Германиянинг “GFM Gruppe”, “Tank &Rast” va “Kaltech” каби машҳур брендлар билан яқин ҳамкорлик йўлга қўйилган. Шу тариқа ушбу мамлакатга бораётган фарғоналик ёшларга яшаш, ўқиш ҳамда меҳнат шароитлари яратиб берилмоқда.
— Айни пайтда бу ерда ўқиётган 500 нафардан ортиқ навқирон авлод вакиллари назарий ва амалий кўникмаларга эга бўлмоқда, — дейди ўқув маркази раҳбари Фурқатжон Комилов. — Буларнинг бир гуруҳи Германияда ҳамширалик ва ҳайдовчилик фаолияти билан шуғулланишни мақсад қилган бўлса, 140 нафари ушбу мамлакатда дуал таълим асосида ҳам ўқиш, ҳам ишлашни режалаштирган.
Ботир МАДИЁРОВ, “Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг