Фарғонадаги нотурар объектда 568,4 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилганлиги аниқланди

14:35 26 Январь 2024 Жамият
394 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “А.Т.” МЧЖ масъул шахслари корхонанинг Фарғона шаҳридаги нотурар объектига ўрнатилган электр ҳисоблагичга ташқи таъсир ўтказиб, жами 568,4 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер