Фарғонада кўчатларни сақлаш омборида йирик ёнғин чиқди
Видеодан кадр
Фарғона вилояти Олтиариқ туманида жойлашган дарахт кўчатлари сақлаш омбори ёниб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун, 23 февраль соат 13:24 да «112» тизимидан Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Олтиариқ тумани «Повирғон» МФЙ жойлашган дарахт кўчатлари сақлаш омбори (музлатгич) ёнаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.
Вилоят ФВБнинг 7 та қутқарув бўлинмаси техникаси воқеа жойига соат 13:30 да етиб бориб, 13:42 да ёнғинни ўраб олиб, 14:20 да батамом ўчирган.
Таъкидланишича, ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан-жароҳати олмаган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг